Туркия ва Сурияда зилзиладан кейин 26 миллион киши ёрдамга муҳтож

Олам

image

Туркия ва Сурияда 6 февралдаги зилзилалардан кейин 26 миллионга яқин одам гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни бўлиб ўтган брифингда Жаҳон со-лиыни саылаш ташкилотининг Европа минтақавий директори Ханс Клюге маълум қилди. 

“[Ёрдамга] эҳтиёж жуда катта, соат сайин ортиб бормоқда. Ҳар икки мамлакатда 26 миллионга яқин одам гуманитар ёрдамга муҳтож”, дейди у. 

Ташкилот Туркияда зилзила оқибатида 31 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини, жароҳатланганлар сони 100 мингга яқинлиги, Сурия шимоли-ғарбида эса қарийб 5 минг киши қурбон бўлганини қайд этди. 

Унинг урғулашича, бу рақамлар ўзгариши мумкин. 

“Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасида охирги асрда юз берган энг йирик табиий офатига гувоҳи бўлмоқдамиз. Биз унинг кўламини ўрганишда давом этами”, дея қўшимча қилди у. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зилзила оқибатларини бартараф этиш, жумладан, ёрдам кўрсатиш учун 43 миллион доллар сўраб мурожаат қилди.  

“Яқин кунларда бу миқдор икки баравар кўпайишини кутяяпман, чунки биз инқироз даражаси ва эҳтиёжларни яхшироқ баҳолаймиз”, дейди минтақавий директор.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила Суриядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг