Туркия ва Россия ўзаро савдода “бартер” услубига қайтиши мумкин

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия ва Россия "бартер"га қайтиш ва савдо-иқтисодий муносабатларда миллий валюталардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Туркия-Россия ишбилармонлар кенгаши раҳбари Иззат Экмекчибоши “Dunya” газетасида маълум қилган. 

Бартер савдосидан икки давлат 1980-йилларнинг охирида муваффақиятли фойдаланган, дейди тадбиркор. 

“Россия билан савдо авваллари миллий валюталарда олиб борилган, бироқ унинг миқёси аҳамиятсиз эди. Савдо ҳажмини ошириш учун ҳар икки давлат ўзаро кафолатларни ошириши керак. Агар улар 5 миллиард доллар миқдорида тақдим этилса, турк лирасида 5 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилишимиз мумкин бўлади”, дейди ишбилармонлар кенгаши раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясига қарши санкциялар киритилгандан сўнг Ғарб компанияларининг Россия бозоридан чиқиб кетиши Туркия учун янги имкониятлар очмоқда.

“Ўтган йили Россияга экспорт ҳажми қарийб 6 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳажмга жорий йилда эришиш мумкин, ҳаттоки бу кўрсаткичлардан ошиб кетиш имкониятлари ҳам бор”, дейди туркиялик тадбиркор. 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған аввалроқ Анқара Москвага ўзаро савдода миллий валюталарга ўтишни таклиф қилгани, туризм соҳасида ь ва турк лирасида ҳисоб-китобларни ошириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтган эди. 

Россия ва Туркия ўртасида 2019 йил октябрь ойида миллий валюталарда ҳисоб-китоблар ва тўловлар бўйича келишув имзоланган эди. Шартнома, шунингдек, Россиянинг Мир карталарини Туркияда қабул қилиш инфратузилмасини янада кенгайтириш ва турк банклари ва компанияларини SWIFT’нинг русча аналоги бўлган Россия Банкининг молиявий хабар алмашиш тизимига уланишини ҳам назарда тутади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг