Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин

Олам

image

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи доирасида Туркия Ички ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиш масаласи муҳокама қилинган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашувда Туркия Ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Оқтош икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса, ички ишлар соҳасида яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлаган.

Учрашув давомида Туркия томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда, мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилган.
 
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 6 та давлат – Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари учун визасиз кириш тартибини расман жорий қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия электрон виза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг