Туркия ўрмонларидаги ёнғинга алоқадор 7 гумондор кўлга олинди

Олам

image

Туркияда кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август кунидан бери давом этаётган ёнғинлар миллиондан ортиқ киши яшайдиган Измир шаҳригача етиб борган. Минтақада 4000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Айни дамда бешта вилоят: Измир, Ойдин, Муғла, Маниса ва Болуда ёнғинлар ўчирилмоқда. Табиий офатга қарши курашиш учун 42 та вертолёт ва 11 та самолёт, шунингдек, 366 та ер ости воситалари жалб этилган, шунингдек, охирги икки кун ичида 7662 тонна сув сарфланган.

Туркия Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Юмаклига кўра, ёнғинга одамлар сайр қилиш вақтида ёққан олови сабаб бўлган. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбидаги ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиб, етти кишини қўлга олган. Хусусан, Измир вилояти ва Қарсияка чеккасида тўрт нафар гумондор ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг