Туркия Тоғли Қорабоғга ҳарбийларини юборди

Олам

image

Туркия Тоғли Қорабоғдаги вазиятни назорат қилиш маркази қуриш бўйича келишув доирасида Озарбойжонга 60 ҳарбийсини жўнатди. Бу ҳақда Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди.

“Ҳозирда персоналимиздан 60 киши Озарбойжонга жўнатилди. Уч томон ўртасида марказ қуриш бўйича барча келишувларга эришилган. Фақатгина қурилишга, персонални жойлаштиришга тааллуқли бир қатор масалаларни ҳал қилиш қолмоқда. Одамларимиз у ерда руслар билан бирга ишлашади. Уларнинг ҳудудда қолишлари муддати борасида Россия томони билан гаплашамиз”, деган вазир.

Акарнинг сўзларига кўра, ишларни турк ва рус генераллари ҳамкорликда бошқариб боради.

Шунингдек, Тоғли Қорабоғдаги ярашув ортидан россиялик ҳарбийлардан ташқари, Туркия қуролли кучларининг “30 дан 60 гача вакили” кузатув олиб боради.

“Улар руслар билан бирга ўт очишни тўхтатиш режимининг таъминланиши учун барча зарур ишни амалга оширишади”, деб таъкидлаб ўтган Туркия мудофаа вазири.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Арманистон аҳолиси ушбу шартномани мағлубиятнитан олиш сифатида қабул қилиб, Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг