Туркия Сурия ва Ироқдаги нишонларга зарба берди
Олам
−
24 Октябрь
8145Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия шимолидаги Курдистон ишчи партияси (КИП) террор ташкилоти нишонларига зарбалар берди. Бу ҳақда бугун, 24 октябрга ўтар кечаси Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, авиазарбалар натижасида террорчиларга тегишли жами 32 та нишон “муваффақиятли йўқ қилинган”. Мудофаа вазирлиги қайси нишонларга зарба берилганига аниқлик киритмади. Баёнотда тинч аҳолига зарар етказмаслик учун “барча чора” кўрилгани билдирилди. Қайд этилишича, ҳаво операциялари давом этмоқда.
Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари Анқара вилоятидаги Turkish Aerospace Industries (TAI, TUSAŞ) мудофаа саноат компанияси объектларида теракт содир этилганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна 22 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, икки ҳужумчи ўлдирилган.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоянинг айтишича, ҳужумга Курдистон ишчилар партияси террор ташкилотининг алоқадорлиги тахмин қилинмоқда. Туркия Мудофаа вазири Яшар Гулер ҳам КИПнинг иштироки мумкинлигини маълум қилди.
Turkish Aerospace Industries – қирувчи самолётлар ва дронлар конструктори ва ишлаб чиқарувчиси. Бошқа нарсалар қаторида, “TUSAŞ” Kaan қирувчи самолётининг прототипларини ишлаб чиқувчилардан биридир.
Туркия экспорт кўрсаткичларининг деярли 80 фоизи мудофаа сектори ҳиссасига тўғри келади. Мамлакат 2023 йилда 10,2 миллиард долларлик мудофаа ускуналарини экспорт қилди.
LiveБарчаси