Туркияда теракт содир бўлди (видео)
World
−
23 October 2024 15670 1 minute
Туркиянинг Анқара шаҳридаги ҳарбий самолётлар ва космик техника ишлаб чиқарувчи “ТUSАŞ” корпорацияси биноси яқинида теракт содир бўлди. Бу ҳақда IHA хабар берди.
Бугун, 23 октябрь куни Анқаранинг Қаҳрамонқозон туманидаги Турк аэрокосмик саноати (TAI) объектларига террор ҳужуми уюштирилган. Объектлар олдида отишма ва портлаш овозлари эшитилган.
Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ушбу ҳолат юзасидан баёнот берган.
“Анқара Қаҳрамонқозон объектларига террор ҳужуми уюштирилди. Афсуски, шаҳидларимиз ва ярадорларимиз бор. Аллоҳ раҳматига олсин" деган вазир.
Баёнотда қурбон бўлган ва ярадорларнинг аниқ сони очиқланмаган.
Терактдан сўнг воқеа жойига тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва хавфсизлик гуруҳи етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Исроилнинг Беер-Шева шаҳридаги автобус бекати яқинида теракт содир бўлганди.
Муҳаммад Ҳодиев
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August