Туркия Сурия ҳарбийларини ўқитишни бошлади

Олам

image

Туркия Мудофаа вазирлиги август ойида имзоланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ техник ёрдам кўрсатувчи суриялик ҳарбийларни ўқитиш ва маслаҳат беришни бошлади. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар берди.

Нашрга кўра, шартнома имзолангандан сўнг, Сурия қуролли кучларини қайта тузиш, ўқитиш ҳаракатлари фаоллашган. Машғулотлар, ташрифлар, маслаҳатлашувлар ва техник ёрдам Сурия мудофаа вазири билан келишилган ҳолда режалаштирилганидек амалга оширилмоқда.

“Туркия бир давлат, бир армия тамойилини амалга оширишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.

Нашрнинг қўшича қилишича, Туркия Сурияни қурол ва логистика билан ҳам таъминламоқда. Ўз навбатида, Сурия ҳукумати минтақани террорчилик ҳаракатидан тозалаш чақириқларига қулоқ тутган.

Баъзи ОАВларда Исроил кучлари Суриядаги Туркия техникаларига зарар етказгани маълум қилинди. Нашр манбалари эса Исроил Туркиянинг Суриядаги техникасига зарба бергани ҳақидаги маълумотни рад этган. Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия шимолида турк кучлари ва техникасини жойлаштиришда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаганини таъкидлаган.

Британия матбуоти Туркиянинг икки базасида 300 га яқин суриялик ҳарбий тайёргарликдан ўтаётганини хабар қилди. Яқин келажакда Анқара 5000 нафаргача ҳарбий хизматчи ва полициячини тайёрлаш, кейин эса бу сонни 20 мингга етказиш ниятида.

Бу келишув Сурия қуролли кучларини қайта қуриш йўлидаги биринчи қадам сифатида кўрилмоқда. Туркия Дамашққа таълим ва жиҳозлар бериб, замонавий армия қуришда ёрдам беришга ваъда берган. Жорий йилнинг июль ойида Сурия ҳукумати жанубдаги тўқнашувлар ва Исроилнинг Дамашққа берган зарбаларидан кейин Анқарадан ҳарбий ёрдам сўраган эди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, август ойидаги келишув турк қўшинларини Сурия базаларига жойлаштиришни назарда тутмаган. Бироқ, томонлар учта муҳим обектга турк қўшинларини жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин бўлган кенгроқ мудофаа шартномасини муҳокама қилмоқда. Музокаралар якунланиш арафасида, яқин ойларда имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Миллий мудофаа вазирлиги вакиллари Сурияга “техник ташрифлар” уюштириб, жойлардаги эҳтиёжларни мониторинг қилиши ҳамда мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш мақсадида қўшма “йўл харитаси” тайёрлайотгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг