Туркия Президенти АҚШга шарт қўйди

Олам

image

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитидан сўнг "АҚШ Президенти Ғазо шаҳри Фаластин халқига тегишли эканини тан олиши керак"лигини айтди. Акс ҳолда, Яқин Шарқдаги можаро ҳал этилмайди, деган у ўз баёнотида. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди.

Эрдўған Ар-Риёдда бўлиб ўтган  Ғазодаги вазият бўйича гапирди.

“Мусулмонлар ўлдирилганда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг самарасиз ва кўр эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Халқаро ҳамжамият Ғазодаги қирғинларга қарши чора кўриши керак. Бироқ БМТ Хавфсизлик кенгашининг яна фаол эмаслигини кўрмоқдамиз”, деган у.

Шунингдек, Туркия етакчиси Исроил—Фаластин можаросида АҚШнинг позициясини танқид қилиб, Вашингтон секторни Исроил ҳудуди деб ҳисобласа, Туркия ва АҚШ ўртасида Ғазо бўйича келишувга эришиб бўлмаслигини айтган.

“Бир қатор давлатлар ҳукумати ўзларининг империалистик манфаатлари йўлида Исроилни оқлашга интилаётган бўлсалар-да, уларнинг жамиятлари назарида Исроил болаларнинг қотили бўлган мамлакатдир”, дея қўшимча қилган Эрдўған.

Эрдўған яна бир бор Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “террорчи ташкилот эмас, балки ўз ерларини ҳимоя қилиш ва ватани учун бор кучи билан курашаётган одамлар” эканини айтди. Шунингдек, Туркиянинг минтақадаги ролига ҳам тўхталиб ўтган.

“Ушбу географияда Туркияни ҳисобга олмасдан туриб, ташаббус кўрсатиш ёки режалар тузиш мумкин эмас. Минтақамиз ўн минглаб километр узоқликда жойлашган ва бу ерда ўз таъсирини ўрнатмоқчи бўлган давлатлардан зудлик билан халос бўлиши керак”, деган Туркия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг