Туркия парламенти Финландиянинг НАТОга аъзолигини маъқуллади
Олам
−
23 Март 2023
4276Туркия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси бугун, 23 март куни Финляндиянинг НАТОга аъзолиги ҳақидаги протоколни тасдиқлади. Энди у бутун парламент томонидан тасдиқланиши керак, бу 26 мартгача бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди TRT телекомпанияси.
Протокол Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан парламентга тақдим этилган. 17 март куни у Анқара Финляндиянинг альянсга кириш ҳақидаги аризасини ратификация қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 март куни Финляндия Президенти Саули Ниинистё мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонунларни имзолади.
Маълумот учун, 2022 йилнинг май ойида Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Бироқ, Туркия курд ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни, террорчиликда ёки 2016 йилда мамлакатдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганликда айбланган шахсларни экстрадиция қилишни ва уларга қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилиб, аъзолик жараёнига тўсқинлик қилишга уринган.
Ўтган йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти, Финляндия Президенти Саули Ниинистё ўша пайтда Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон билан альянс Бош котиби ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида номзодларга НАТО аъзолигига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Анқара аввалроқ Финляндия ва Швеция билан имзоланган меморандум якуний эмаслигини ва Туркия парламенти уни маъқулламаслиги мумкинлигини айтган эди.
LiveБарчаси