Туркия лираси кескин қадрсизланяпти

Олам

image

Туркия миллий валютаси лира тўртинчи кун кетма-кет қадрсизланяпти. Турк лираси қадрсизланиши августда кучайганди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Мутахассислар иқтисодий инқироз Туркияда инфляцияни тўхтатишини тахмин қилган, бироқ амалда бундай бўлмаган. Шунга қарамай, Туркиянинг маҳаллий пул-кредит сиёсати енгиллигича қолмоқда.

Сўнгги суткада турк лирасининг долларга нисбатан курси 0,75 фоизга тушиб кетиб, 1 доллар учун 7,446 лирани ташкил қилди.

Лира Туркия Марказий банкининг доимий қўллаб-қувватлашига қарамай 2020 йилда долларга нисбатан 20 фоиз қийматини йўқотган. Ҳозирча Туркия миллий валютаси Европадаги энг ёмонк ўрсаткичлага эга бўлиб турибди.

Туркия лираси 2018 йилдан бери қадрсизланиб келади. Бунга АҚШ ва Туркия ўртасида америкалик роҳиб сабаб юзага келган можаро асосий омил бўлган. Давлатлар ўртасидаги можаро кейинроқ ҳал бўлди. Бироқ Туркия валютасини барқарорликка эришолмади.

Шундан бери Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған аҳолини миллий валюта фойдасига доллардан воз кечишга чақириб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта лира

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг