Туркия КИПга қарши янги ҳарбий операция бошлади
Олам
−
17 Июнь 2020
6068Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқнинг Ҳафтанин минтақасида тақиқланган Курдистон ишчилар партиясига (КИП) қарши "Йўлбарс исканжаси” деб номланган янги операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
Вазирлик турк қўшинлари аллақачон "Турк халқи ва чегараларини хавфсизлигига таҳдид солувчи КИП ва бошқа террористик элементларни зарарсизлантириш учун" операция ўтказиш мақсадида Ҳафтанин ҳудудига кирганини маълум қилди.
Ҳарбий амалиётда авиация, Т129 АТАК вертолётлари ва зарба йўлловчи дронлар иштирок этади.
15 июнь куни Туркия Мудофаа вазирлиги Турк ҳаво кучлари Ироқ шимолида йирик ҳаво операцияси ўтказганини ва Туркияда тақиқланган КИПнинг 81 нишонини йўқ қилганини маълум қилди. Операция пайтида Синжар, Каражак, Кандил, Зап, Гар, Авашин ва Хакуркадаги КИП базаларига зарбалар йўлланган.
Ироқ Қуролли кучлари қўшма қўмондонлиги Туркия авиациясининг ушбу операциясини мамлакат суверенитетини бузилиши сифатида қоралади. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисига норозилик нотаси тақдим этди.
Туркия томонига кўра, 2015 йил июль ойида Туркия ва КИП ўртасидаги қуролли можаро қайта бошланганидан сўнг, курд исёнчиларининг ҳужумлари оқибатида 1000 га яқин ҳарбий ва полиция ходими, шунингдек, 500 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган. КИП базалари Ироқ шимолида жойлашган бўлиб, уларга қарши Турк қуролли кучлари 5 йил давомида ҳаво ва қуруқликдан ҳарбий операциялар ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15