“Туркия “қизил чизиқ”дан ўтди”: Трампнинг оқилона ечими “тагига олдими”?
Олам
−
26 Ноябрь 2019
7341Туркия Россиядан сотиб олган С-400 зенит ракета комплекслари ва радиолокацион станцияни синовдан ўтказиш билан белгиланган “қизил чизиқ"дан ўтиб кетди, деб таъкидлади АҚШ Конгресси Сенати аъзоси Кристофер Ван Холлен Туркия Ҳукуматининг С-400 мажмуаси ва РЛС синовини бошлаш ниятидалигига изоҳ бериб. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Оқ уйга ташрифидан икки ҳафта ўтиб, [Туркия Президенти] Эрдўған С-400 синовини бошлаб навбатдаги “қизил чизиқ"дан ўтди ва Трампга, шунингдек, АҚШ ва НАТОга бурнини кўрсатди. Амалдаги Америка қонунчилиги Трампдан Туркияга қарши санкция жорий қилишни талаб қилади”, деб ёзди сенатор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Туркиянинг “Суриядаги хавфсиз ҳудуд”да навбатдаги қоидабузарликларга йўл қўйгани масаласини кўтариши кераклиги таъкидланди.
Пентагон эса F-16 самолётлари орқали С-400 ЗРМ синовида АҚШ ҳарбийлари иштирок этаётгани ҳақида маълумот беришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, Оқ уйда Ражаб Тойиб Эрдўан билан учрашувдан кейин Дональд Трамп расмий Анқаранинг Россиядан қурол сотиб олиши натижасида юзага келган зиддиятли вазиятга оқилона ечим топишга умид билдирганди.
LiveБарчаси