Туркия Қирғизистонни огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШда яшаб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлигидаги ФЕТО террористик ташкилоти нафақат Туркия, балки Қирғизистон учун ҳам таҳликалидир. Бу ҳақда Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мамлакат ташқи дипломатияси раҳбари Руслан Қозоқбоев билан ўтказилган учрашувдан кейинги брифингда маълум қилди. 

Туркия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга амалга оширган ташрифидан сўнг Қирғизистонга жўнаб кетди. Жорий йилда икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлади. 

Чавушўғлу брифингда яқин орада Қирғизистонда Туркия Таълим жамғармасининг Марказий Осиёдаги биринчи мактаби очилишини маълум қилди. “Ушбу воқелик Қирғизистон Туркия учун нечоғлик муҳим мамлакат эканини ўзида акс эттиради”, дейди вазир. Унга кўра, мактаблар Қирғизистоннинг тўрт вилоятида фаолият олиб боради. 

Чавушўғлу икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик учун фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади. 

“Қирғизистонда мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш режалаштирилган. Шундан сўнг, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Анқарага ташрифи режалаштирилган. Яқинлашиб келаётган ташриф доирасида Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий Кенгашнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ушбу учрашув натижалари Анқара ва Бишкек ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади”, дейди Чавушўғлу.

Туркия вазирининг айтишича,  Анқара турк компанияларини Қирғизистонга кўпроқ сармоя киритишга ундаяпти. 

Руслан Қозоқбоев, ўз навбатида, Қирғизистон ва Туркияни лингвистик ва диний ҳамжамият бирлаштирган икки қардош мамлакат деб атади. 

“Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар мавжуд эмас”, деб таъкидлади Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. 

Қирғизистон дипломатиясининг раҳбари Қирғизистонда таълим муассасасини очиш масаласида Туркиянинг Таълим жамғармасини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. “Биз Туркия жамғармаси Қирғизистондаги таълим соҳасига ўз ҳиссасини қўшишини кутмоқдамиз”, деди Қозоқбоев. 

Мавзуга алоқадор

Қирғизистонда ФЕТО мактаблари ҳамон фаолиятини давом эттириб келмоқда. Ўзбекистонда эса 2000-йилларнинг бошларидаёқ барча ФЕТО мактаблари ва лицейлари фаолиятига тақиқ қўйилганди. Ўша вақтдан то 2016 йилгача Туркиянинг ўзида ҳам ФЕТО мактаблари эмин-эркин фаолият олиб борган. 2016 йилнинг 15 июль куни юз берган давлатга қарши тўнтаришдан кейин Туркия Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадор бўлган барча мактабларни ёпди ва бу ишни биринчи бўлиб амалга оширган мамлакат сифатида Ўзбекистонни тан олди.

Бугун ҳам Қирғизистон, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Босния ва Эфиопия сингари мамлакатларда ФЕТО мактаблари фаолият юритади.

Покистон бундай мактабларни ёпиш учун ҳаракат ҳам қилмади. Эфиопияда эса ФЕТО мактабларини Германия корхоналари сотиб олди.

Европа мамлакатлари ҳам ФЕТО мактабларини ёпиш учун чоралар кўрмади. Европада 200 га яқин шундай мактаблар ҳамон фаолият юритмоқда. Босниядаги мактабларни АҚШ корхоналари сотиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Қирғизистон Мавлуд Чавушўғлу

Баҳолаганлар

1299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг