Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилади – Эрдўған
Олам
−
28 Октябрь 2023
7958Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилади ва буни бутун халқаро ҳамжамият олдида бажаради. Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Истанбулдаги Отатурк аэропортида ташкил этилган оммавий митингда айтиб ўтди.
"Биз Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қиламиз, бу ҳақда халқаро ҳамжамиятни хабардор қиламиз, биз аллақачон бу борада ишлаяпмиз. Яна қанча болалар ва аёллар ўлиши керак? Ҳар бир давлат ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо адолат қаерда? Ғазода ҳақиқий қирғин бўлмоқда. Улар Ғазо халқини очлик, сув ва ёнилғи йўқлиги билан оммавий равишда қириб ташламоқчи", деган Туркия Президенти.
Шунингдек, Эрдўған Исроилни босқинчи эканини, ҲАМАС ҳаракатини эса террорчи ташкилот эмаслигини таъкидлаган.
"1947 йилда Фаластин ва Ғазо чегаралари қаерда эди, ҳозир қаерда? Исроил, сиз босқинчисиз, гуруҳсиз, давлат эмас. Турк миллати буни билади. Агар Ғарб сиздан қарздор бўлса, биз қарздор эмасмиз. Сиз ҳеч нарса эмас. Шунинг учун биз жуда хотиржаммиз. Биз бу ҳақда гаплашяпмиз. Мен ҲАМАС террорчи ташкилот эмаслигини айтганимда, бу Исроилда хавотир уйғотди. Биз бундан кейин бўладиган реакцияни билардик, шунинг учун биз ўз позициямизни очиқ ва аниқ билдирдик", деган Эрдўған.
Маълумот учун, Туркия раҳбари 25 октябрь куни парламентда сўзлаган нутқида ҳам Анқара ҲАМАС ҳаракатини террорчи ташкилот эмас, балки “озодлик гуруҳи” деб билишини айтган. Эрдўғаннинг бу баёноти Ғарбда танқидларга сабаб бўлган.
Туркия Президентининг сўзларига кўра, Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингида 1,5 миллионга яқин одам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Истанбулдаги митинг ташкилотчилари намойишда 2 миллиондан ортиқ одамни жалб қилиши мумкинлигини хабар қилган эди.
LiveБарчаси
16:25