Туркия элчиси Нодира Қодирова ўлими масаласида ТИВга чақиртирилди

Жамият

image
Қўлимизда ҳужжат бор! Қодированинг ўлими ортидаги сирлар очиляпти north_east

Қўлимизда ҳужжат бор! Қодированинг ўлими ортидаги сирлар очиляпти

Кеча, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эр Меҳмет Сурайяни жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун таклиф қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Матбумот хизмати хабарига кўра, элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини қайд этди.

Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Нодира Қодирова 23 сентябрь куни Туркия парламенти аъзоси, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда вафот этди. Айни вақтда Нодира Қодированинг вафоти юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Хонадон эгаси Ширин Унал Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганини таъкидламоқда. Қодированинг акаси эса синглиси жиноят қурбони бўлгани, унга икки жойидан ўқ узилгани, қолаверса, дўппосланганини айтмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Нодира Қодирова

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг