Туркий ишбилармонлар кенгаши Тошкентда тўпланади
Жамият
−
02 Март 2019
6412Кеча, 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Туркий кенгаш фаолиятида кузатилаётган жўшқин ўзгаришлар Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистон ушбу жараённинг бир қисми бўлиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни кўзламоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 йилда Тошкент шаҳрида Туркий ишбилармонлар кенгаши ва унинг бизнес форумининг навбатдаги мажлисини ўтказишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
LiveБарчаси