Туркистонда 14 ёшли қиз ўз отасидан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда
Олам
−
03 Май 2024 28279 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида еттинчи синф ўқувчиси ўз отасидан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 май куни “Orda” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ўқувчининг онаси полицияга ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи ўз қизини зўрлаган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
“Ушбу аризага биноан қизнинг отасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов жараёни полиция департаменти назорати остида", дейилади ахборотда.
Таъкидланишича, жабрланувчи Вояга етмаганларни руҳий қўллаб-қувватлаш марказига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 70 га яқинлашган чол 7 яшар қизга уятсиз, бузуқ ҳаракат қилганди.
Райҳона Улканбаева
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль