Турк авиакомпаниялари Эроннинг Исроилга ҳужуми ортидан Ўзбекистонга парвозларни бекор қилди
Олам
−
15 Апрель
11421Туркиянинг Turkish Airlines ва Pegasus авиакомпаниялари Эроннинг Исроилга ҳужуми ортидан Эрон, Ўзбекистон ва Иорданияга бир неча рейсларини бекор қилди. Бу ҳақда кеча, 14 апрель куни "Авиа Порт" нашри хабар қилди.
Қайд этилишича, бешта рейс – Амманга иккита, Самарқанд ва Бухорога иккита ва Теҳронга битта тунги рейс қолдирилган. Маълум қилинишича, охирги рейснинг бекор қилиниши Эрон пойтахти халқаро аэропорти фуқаролик самолётларини вақтинча қабул қилмаётгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzbekistan Airways" Исроилга учадиган битта рейсни бекор қилган эди.
LiveБарчаси