“Uzbekistan Airways” Исроилга учадиган битта рейсни бекор қилди
Жамият
−
15 Апрель
4633“Uzbekistan Airways” фақат бугун, 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур рейснинг бекор қилиниши Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати ҳақидаги қарори билан боғлиқ.
“Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон кеча, 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга юздан ортиқ учувчисиз дрон ва ўнлаб ракеталарни учирганди. Исроил армияси ракета ва дронларнинг аксарияти уриб туширилганини айтган бир пайтда, Теҳрон улар Исроил нишонларини "муваффақиятли йўқ қилганликларини" билдирди. Эрон ҳужуми ортидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва G7 мамлакатлари етакчилари вазиятни муҳокама қилиши маълум бўлди.
LiveБарчаси