Эроннинг Исроилга ҳужуми ортидан G7 етакчилари шошилинч йиғилиш ўтказади
Олам
−
14 Апрель
13587Еттилик гуруҳига (G7) раислик қилаётган Италия Эроннинг Исроилга ҳужумини муҳокама қилиш учун ушбу норасмий уюшма раҳбарларининг видеоконференциясини чақирди. Бу ҳақда Италия ҳукуматидаги манбаларга таяниб, ANSA хабар берди.
Италия расмийлари Эроннинг ҳаракатларини қоралади ва бундан кейин ҳам кескинлашувнинг олдини олишга ҳаракат қилишига ишонтирди.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден G7 етакчилари ўртасида 14 апрелга белгиланган музокараларни эълон қилган.
У ҳам Эроннинг Исроил ҳудудига ҳаво ҳужумини қоралади ва Исроил хавфсизлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
“Мен ҳозиргина Бош вазир Нетаньяху билан Американинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш учун гаплашдим. Мен унга Исроил ўзини ҳимоя қилиш ва ҳатто мисли кўрилмаган ҳужумларга қарши туриш учун ажойиб қобилиятини намойиш этганини ва бу ўз душманларига Исроил хавфсизлигига жиддий таҳдид сола олмаслиги ҳақида аниқ сигнал берганини айтдим”, дейди Байден.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҳам Эроннинг Исроилга ҳужуми муносабати билан бугун, 14 апрель куни шошилинч йиғилиш ўтказиши айтилганди.
LiveБарчаси