Туризм қўмитаси мансабдори тадбиркорлик билан шуғулланаётганига муносабат билдирилди

Жамият

image

Аввалроқ Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари Дилфуза Самандарованинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатга Туризм қўмитаси муносабат билдирди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан келиб тушган тақдимномага биноан, қўмита ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” директори Дилфуза Самандарованинг “Avtoimkon trade” МЧЖ таъсисчилигидаги фаолиятини тугатиш, тадбиркорлик билан шуғулланмаслик ва келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантириш бериш ва тушунтириш ишларини олиб бориш сўралган.

Қайд этилишича, юқорида келтирилган тақдимномага биноан Туризм қўмитасининг ишчи гуруҳи тузилиб, хизмат текшируви олиб борилмоқда.

“Қўмита ушбу ҳолатни алоҳида назоратга олганини ҳамда текширув натижаси юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига белгиланган муддатларда ахборот тақдим этилишини маълум қилади”, дейилади муносабатда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Дилфуза Самандарова жорий йилнинг август ойи ўрталаригача Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимида ишлаган Суннатилла Ҳусанович Бекенов билан қариндошлиги бор. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 2016 йилда ташкил этилган “Коба санъат мажмуаси” МЧЖга 100 фоизлик улуш билан таъсисчи бўлиб келаётгани аниқланган эди. Ушбу ҳолат қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда бартараф этилиб, МЧЖ таъсисчиси ўзгартирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм қўмитаси Дилфуза Самандарова Миллий PR-маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг