Туризм қўмитаси мансабдори тадбиркорлик қилаётгани аниқланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2023
15535Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари Дилфуза Самандарованинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, қўмита мансабдори Дилфуза Мансуровна Самандарова 2023 йил 22 февралида давлат рўйхатидан ўтказилган “Avtoimkon trade” МЧЖнинг 50 фоизлик улуш билан таъсисчиси бўлган.
Шунингдек, у ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар марказида жойлашган “LBOS Jewellery” кумуш тақинчоқлар дўкони асосчиси эканлигини айтиб, уни реклама қилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича қўмита ва унинг ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонасига тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 2016 йилда ташкил этилган “Коба санъат мажмуаси” МЧЖга 100 фоизлик улуш билан таъсисчи бўлиб келаётгани аниқланган эди. Ушбу ҳолат қонунчилик ҳужжатларига риоя қилга ҳолда бартараф этилиб, МЧЖ таъсисчиси ўзгартирилганди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Дилфуза Самандарова жорий йилнинг август ойи ўрталаригача Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимида ишлаган Суннатилла Ҳусанович Бекенов билан қариндошлиги бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь