Туристлар оқимини 12 миллионга етказиб, ишсизликни камайтирамиз – Мирзиёев

Жамият

image
Кадр йўқ. Изламаяпмиз эмас, тополмаяпмиз – Президент north_east

Кадр йўқ. Изламаяпмиз эмас, тополмаяпмиз – Президент

Ўзбекистон Респуликаси Президенти Шавкат Мирзиёев кейинги беш йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий туристлар сонини 12 миллионга етказиш режаси борлигини очиқлади. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 21 январь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис ва Сенат қўшма мажлисида маълум қилди. 

“Хорижий туристлар сонини 5 йилда 12 млн нафардан ошириш вазифасини белгилаб олганмиз. Буни амалга ошириш учун биринчи навбатда инфратузилмаларни яхшилаш, меҳмонхоналарни кўпайтириш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва  хизматлар сифатини юксалтириш Ҳукумат ва ҳокимларнинг асосий диққат-эътиборида бўлиши керак”. 

Давлат раҳбари агар туризмда ва бошқа ижтимоий соҳаларда кўзланган натижага эришилса, мамлакатда ишсизлик 7 фоизга камайишини айтиб ўтди:

“Юқорида айтилган барча режаларни рўёбга чиқариш ҳисобига ишсизликни 7 фоизгача камайтириш, йилига камида 500 мингта янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини икки бараварга ошириш янги Ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалар бўлиши шарт”.

Давлат раҳбари туризм соҳасидаги режалар ҳақида сўз юритиб, бу рақамлар ҳавойи эмаслиги, амалга ошириш эса Ҳукумат олдида турган асосий вазифа эканини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Ҳукумат раиси лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини илгари сурди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туризм Қўшма мажлис

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг