Кадр йўқ. Изламаяпмиз эмас, тополмаяпмиз – Президент

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев кадрлар масаласини танқид қилиб ўтди.  

“Ҳозирги ҳукумат, кўп вазирлар юклатилган вазифаларни бажара олмаяпти, десак бу ҳам адолатдан бўлади. Ҳозирги вазиятда ҳалол ва пок бўладиган раҳбарларни излаб топсаларинг мен сизлардан миннатдор бўлардим. Минг афсус, кадр йўқ. Резервимиз йўқ. Резерв бўйича мутлақо тайёргарлик бўлмаган. 

Вазирлар ўз ишини эпламагани учун жойларда муаммолар ўз ечимини кутяпти. Халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари кун сайин ўсиб бормоқда. Шунинг учун янги Ҳукуматнинг барча аъзоларидан ўзи масъул ва жавобгар бўлган соҳаларга танқидий ёндашиб, келгусидаги режаларини ортиғи билан бажариш, халқимиз ва парламентга берилган ваъдалар устидан тўлиқ чиқиш талаб этилади. 

Тарихда шахснинг роли катта. Гар ҳар бир корхонага, компанияга, вазирликка, Бош вазир ўринбосарлигига муносиб номзодни тўғри топсак жуда катта муваффақият шунда. Мана, кўп соҳаларга ёш кадрларни қўйяпмиз, ўзгаришлар кўриниб турибди. Лекин кўп жойларда ҳали тополмаяпмиз. Тополмаяпмиз дегани, исламаяпмиз дегани эмас. Кадрнинг ўзи йўқ. Хоҳлаган одамни у соҳаларга қўйиб бўлмайди. У жуда мураккаб технология. Бу учун жуда катта билим керак, тажриба керак. Бу учун ватанпарварлик керак, ҳалоллик, поклик керак. Коррупцияни йўқ қилиш керак. Энг катта иллат – ҳали орқамизда коррупция юрибди”. 

Президент нутқини давом эттираркан, Тошкент вилоятидаги коррупцион ҳолатлар, таниш-билишчилик масалаларига тўхталди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг