Турдимов яна бир туман ҳокимини алмаштирди

Жамият

image

Бугун, 28 февраль куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва унда туманга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессия ишида иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов туманда қатор соҳаларда қолоқликка йўл қўйилаётгани, хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт борасида туман биринчи раҳбарининг ҳаракатлари етарли эмаслигини билдирди. Сессияда ташкилий масала кўрилди ва шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Комилжон Йўлдошалиевич Эрназаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ҳусниддин Яхшиликович Сувонов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У тайинловга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Гулистон ва Сирдарё туманларига янги раҳбарлар тайинланганди эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Эркинжон Турдимов ҳоким Оқолтин тумани Ҳусниддин Сувонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг