Турдимов ва самарқандлик ҳокимлар Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Жамият
−
02 Сентябрь 2022
115522 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган кун муносабати билан мамлакат бўйлаб хотира тадбирлари давом этмоқда.
Бугун Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Биринчи Президентнинг давлат мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.
Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, давлат идоралари, муассасалар ва жамоат ташкилотлари томонидан гуллар қўйилди.
LiveБарчаси