Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра Олимпиада чемпионига ютқазиб қўйди
Спорт
−
03 Август
9561Франция мезбонлик қилаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Тўрабек Ҳабибуллаев кубалик 2 карра Олимпия чемпиони Арлен Лопесга қарши жанг олиб борди ва мағлубиятга учради. Шу билан у ярим финал йўлланмасини қўлдан чиқарди ва Олимпиадани тарк этди.
Бироз олдин Ҳасанбой Дўсматов ярим финалга йўлланма олганди.
Шунингдек, Олимпиада ўйинларининг +92 кг вазнда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги чорак финал баҳсларида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорга қарши курашиб, у ҳам ярим финалга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алишер Юсупов 3-ўрин учун кечган беллашувда япониялик Саито Тацурони иппон баҳоси билан енгиб, бронза медалига эга чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь