Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг ярим финалига чиқди
Спорт
−
03 Август 2024 12318 1 дақиқа
Франция мезбонлик қилаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов Қозоғистон вакили Сакен Бибосиновга қарши жанг олиб борди ва ғалаба қозонди. Шу билан Дўсматов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бироз олдин Олимпиада ўйинларининг +92 кг вазнда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги чорак финал баҳсларида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорга қарши курашиб, у ҳам ярим финалга чиққанди.
Эндиликда Дўсматов 4 август куни ярим финал босқичида Кабо Верде вакили Давид де Пинага қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алишер Юсупов 3-ўрин учун кечган беллашувда япониялик Саито Тацурони иппон баҳоси билан енгиб, бронза медалга эга чиққани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь