Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг ярим финалига чиқди
Спорт
−
03 Август
10109Франция мезбонлик қилаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов Қозоғистон вакили Сакен Бибосиновга қарши жанг олиб борди ва ғалаба қозонди. Шу билан Дўсматов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бироз олдин Олимпиада ўйинларининг +92 кг вазнда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги чорак финал баҳсларида ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорга қарши курашиб, у ҳам ярим финалга чиққанди.
Эндиликда Дўсматов 4 август куни ярим финал босқичида Кабо Верде вакили Давид де Пинага қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алишер Юсупов 3-ўрин учун кечган беллашувда япониялик Саито Тацурони иппон баҳоси билан енгиб, бронза медалга эга чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси