Тунги клуб олдида юз берган жанжалда ППХ ходими жароҳатланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолатга пойтахт ИИББ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 22 февраль куни, тахминан, соат 23:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирининг олдида беш нафар (33 ёшли Б.Х., 32 ёшли Н.Ё., 33 ёшли Ш.Ж., 50 ёшли М.И. ва 32 ёшли Ш.О.) шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, жамоат жойида маст ҳолатда бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг осойишталигини бузган.

Ҳодиса жойига мазкур ҳудудга жалб қилинган ППХ ходимлари етиб келиб, ушбу фуқароларни тинчлантириб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИО ФМБга боришларини таклиф қилган. Бироқ фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Оқибатда ППХ инспектори Д.Толипов жароҳат олган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод тумани прокуратурасига тақдим этилган бўлиб, терговга қадар текширув олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тунги клуб ППХ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг