Тунда Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Жамият
−
12 Ноябрь 2023 67604 1 дақиқа
Кеча, 11 ноябрь куни тунда Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Унга кўра, 12 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 22:43 да (Гринвич бўйича 17:43 да) Бухоро вилояти Қоракўл туманида 3,2 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 40,27 градус шимолий кенглик, 62,92 градус шарқий узунликка тўғри келади.
Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,2 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 532 км жануби-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 03:57 да Бухоро вилояти ҳудудида 4,7 магнитудали, соат 19:49 да эса Қоракўл туманида 3,8 магнитудали зилзила юз берган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025