Тўққизта гол: Жапаров футзал бўйича мусобақада иштирок этиб, ютқазиб қўйди

Олам

image

Қирғизистон футболининг 100 йиллигига бағишланган футзал бўйича мусобақа мамлакат Президенти Садир Жапаров иштирокида бўлиб ўтди.  

Мусобақада учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда “Президент маъмурияти” жамоаси “Бизнес” жамоасини 5:3 ҳисобида мағлуб этди. 

Таъкидланишича, ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди, аммо иккинчи бўлимда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев рақибнинг бўш қолган дарвозасига гол ура олмаган. 

Садир Жапаров шогирдлари ярим финалда “Алга”га имкониятни бой берган. Учрашув 4:2 ҳисобида футбол фахрийлари фойдасига ҳал бўлган. Бутун мусобақа давомида Президент рақиблар дарвозасига тўққизта гол урган. 

Маълумот ўрнида, Бишкекда Қирғизистон футболининг 100 йиллигига бағишланган футзал бўйича мусобақада давлат раҳбари аппарати жамоалари, миллий футбол фахрийлари, журналистлар, спорт федерациялари вакиллари, ишбилармон доиралар, маданият арбоблари иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

футзал Жапаров

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made