Ўзбекистон МТЖга янги бош мураббий тайинланди
Sport
−
10:44 4254 1 minute
“Максам-Чирчиқ” жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли лавозимини тарк этганидан сўнг, федерация томонидан терма жамоа бош мураббийлиги учун Баҳодир Аҳмедов номзоди маъқулланган.
Федерация маълумотига кўра, Баҳодир Аҳмедов билан Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2028 йилги Осиё чемпионати якунига қадар бошқариш бўйича келишувга эришилган.
Янги бош мураббийни футзал жамоатчилигига таништириш маросимининг вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов мураббий сифатида “Максам-Чирчиқ” жамоасини чемпионат совриндорлари қаторига олиб чиққан, “Жиззах-Кентекс” билан эса Ўзбекистон чемпиони бўлган. Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов аввал ҳам миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида икки марта бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, 2021 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган ва плей-оффга йўл олган.
Live
All27 October