Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
11 Апрель 734 1 дақиқа
Бугун, 11 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва қадимий Бухоронинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди.

Етакчилар вилоят ҳокимлигининг ситуацион маркази, сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ва саноат корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Тадбирлар якунлангач, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйган.

Шу билан Ўзбекистон Президенти ҳам Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.
Live
Барчаси