Тўқаев парламент сайловларида овоз берди (фото+видео)

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев парламент қуйи палатаси (Мажилис) ва маслиҳатлар (ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органлари) депутатлари сайловида овоз берди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

“Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатларга сайловда овоз беришда иштирок этди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Остона шаҳридаги Ал-Фаробий номидаги Ўқувчилар саройида жойлашган сайлов участкасида овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 март куни Қозоғистонда парламентнинг қуйи палатаси (Мажилис), шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларига сайлов бўлиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сайлов парламент Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг