Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Олам

image

Бугун, 19 март куни Қозоғистон парламенти қуйи палатаси (Мажилис), шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари депутатлари сайловида овоз бериш бошланди. Бу ҳақда “Central Asia” нашри хабар берди.

“Ҳозирга қадар мамлакатимизда 8,3 мингга яқин сайлов участкаси очилган, 12 та хорижий давлатда яна 13 та сайлов участкаси фаолият юритмоқда”, дея хабар қилган мамлакат Марказий сайлов комиссияси.

Қозоғистонда яна кун бўйи жами 10 мингдан ортиқ, ундан ташқарида эса 77 та сайлов участкаси очилади.

Қайд этилишича, Мажилис депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, 30 фоизи бир мандатли округлардан сайланади. Мажилис 98 та депутатдан иборат.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига (маслиҳатларга) сайловлар 50 фоиздан 50 фоизгача бўлган нисбатда аралаш тизим бўйича ўтказилади.

Сайловда еттита партия иштирок этмоқда: “Аманат”, “Ауил”, “Республика”, Қозоғистон халқ партияси, “Байтак”, “Ак Жол”, Миллий социал-демократик партия.

Сайловчилар рўйхатига 12 миллион 32 минг 550 киши киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сайлов парламент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг