Тўқаев коронавирусга қарши эмланди
Олам
−
06 Апрель 2021
4074Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Берик Уали Facebook’даги саҳифасида хабар берган.
Қайд этилишича, айни вақтда Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда, вакцинанинг ножўя таъсири сезилмаган.
Президент фақат Қозоғистон фуқароларини эмлаш ва жамоавий иммунитетни шакллантириш коронавирусни енгишга, барча чекловларни олиб ташлашга ва фуқароларнинг оддий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятининг тикланишини таъминлашга имкон беришига амин.
“Давлат раҳбари яна барча фуқароларни вакцинани иложи борича тезроқ олишга чақиради. Бу ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг ягона йўли”, дейди давлат раҳбари воизи.
Аввалроқ, Президент Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органларга хориждан вакциналар етказиб беришни таъминлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек эмлаш жараёнини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган эди.
LiveБарчаси