Тўқаев қозоқ элитасининг чўнтагини “нишонга олди”

Олам

image

Қозоғистонда иқтисодий ўсишдан фақат чекланган элита гуруҳларигина фойда кўрмоқда, оддий аҳолининг даромадлари эса пасайиб бораяпти. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қозоғистонлик ишбилармонлар билан учрашувда маълум қилди

“Мамлакатимизда чекланган элита гуруҳлари иқтисодий ўсишдан наф кўра бошлади, аҳолининг аксарият қисми даромадлари эса камайиб ёки тўхтаб қолмоқда, бу давлатимиз хавфсизлигига жиддий таҳдиддир. Бу жамиятда иқтисодий, ижтимоий, кейин эса сиёсий бўлинишга олиб келиши мумкин — бундай инқирознинг дастлабки белгилари аллақачон юзага чиққан. Табиийки, бу тарзда давом этиб бўлмайди”, деган Тўқаев.

Президентга кўра, Қозоғистонда “бизнес ривожланишига йўл қўйинг ва унинг ўзи иш ўринлари яратади” модели бўйича ишланган, аммо бу кўнгилдагидек натижа бермаган.

“Бугунги кунда бизда нима бор? 2020 йилда миллий даромад таркибида энг юқори улушни бизнес фойдаси эгаллайди — 61,5 фоиз, солиқлар улуши атиги 7,3 фоиз, қозоғистонликларнинг иш ҳақи эса учдан биридан камроғини ташкил қилади — 31 фоиз, бу жуда кам. Мисол учун, Россияда иқтисодиётнинг ўхшаш тузилишига қарамай, иш ҳақи 46,7 фоизни ташкил қилади — бу бизнинг мамлакатимизга қараганда бир ярим баравар кўп”, деган Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўқаев

Баҳолаганлар

518

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made