Тўқаев Қозоғистоннинг янги Конституциясини тасдиқлади (видео)

Олам

image

Бугун, 17 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “2026 йил 15 мартда қабул қилинган Қозоғистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини ўз имзоси билан тасдиқлаган ҳамда уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича тегишли фармонни имзолаган. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Оқўрдада фахрий қоровул Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини тантанали равишда олиб кирган ва давлат мадҳияси янграган. 

Тадбирда Бош вазир Олжас Бектенов, Сенат раиси Мавлон Ашимбаев, Мажилис раиси Ерлан Кошанов, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Президент администрацияси раҳбари Айбек Дадебай, ҳукумат аъзолари, марказий давлат органлари раҳбарлари, вилоятлар ҳамда Остона, Олмаота ва Чимкент шаҳарлари ҳокимлари, шунингдек, Конституциявий комиссия ҳамда Умуммиллий коалиция аъзолари иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 86,7 фоиз овоз билан янги таҳрирдаги Конституция тасдиқланганди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаганди


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев янги Конституция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг