Шавкат Мирзиёев Тўқаевни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президентини янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаган.

Қабул қилинган янгиланишлар Қозоғистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга ишончли ҳуқуқий асос бўлиши ва қўшимча суръат бағишлаши таъкидланган.

Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, биродар халқларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг