Тўқаев қирувчи самолётлар кузатувида Покистонга борди (видео)

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Покистонга борди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

“Покистон ҳаво ҳудудида Қозоғистон Президенти бортини ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари кузатиб борди”, дейилади Оқўрда хабарида.

Исломобод аэропортида Қосим-Жўмарт Тўқаевни Покистон Президенти Осиф Али Зардори ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф кутиб олган. Юқори мартабали меҳмон шарафига пойтахт аэропортида фахрий қоровул саф тортган ва артиллерия қуролларидан 21 маротаба тантанали ўқ узилган.

Шунингдек, Қосим-Жомарт Тўқаевни Қозоғистон ва Покистон байроқларини кўтарган болалар гуруҳи ҳам қарши олган. Эртага, 4 февраль куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг