Тўқаев ҳукумат янгиланишини якунлаб, 4 вилоятга ҳоким тайинлади

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги сўнгги фармонни имзолади. Янгиланган ҳукумат таркибида ҳозир 26 киши бор. Вазирлар Маҳкамаси тўққизта янги ном билан тўлдирилди, уларнинг қолган лавозимлари сақлаб қолинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Алихон Смаилов Бош вазир бўлиб қолди, унинг олти ўринбосари бор:

•  Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Роман Скляр;

•  Бош вазир ўринбосари – Ҳукумат аппарати раҳбари – Ғалимжон Қўйшебаев;

•  Бош вазир ўринбосари, Молия вазири – Ерулан Жамаубаев;

•  Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири – Мурат Нуртлеу;

•  Бош вазир ўринбосари – Серик Жумангарин;

•  Бош вазир ўринбосари – Тамара Дуйсенова.

Вазирликлар сони 19 тадан 21 тага кўпайди (рўйхатда юқорида тилга олинган вазирлар ҳам бор):

•  Мудофаа вазирлигини Руслан Жақсилиқов бошқаради;

•  Ички ишлар вазирлиги – Ержан Саденов;

•  Миллий иқтисодиёт вазирлиги – Алибек Қуантиров;

•  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - Айдарбек Сапаров;

•  Адлия вазирлиги – Азамат Ескараев;

•  Фан ва олий таълим вазирлиги – Саясат Нурбек;

•  Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Ажар Гиният;

•  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги – Светлана Жакупова;

•  Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги – Багдат Муксин;

•  Халқ таълими вазирлиги – Ғани Бейсембаев;

•  Савдо ва интеграция вазирлиги – Арман Шаккалиев;

•  Энергетика вазирлиги – Алмасадам Саткалиев;

•  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Сирим Шарипхонов;

•  Экология ва табиий ресурслар вазирлиги – Ерлан Нисанбаев (қайта ташкил этилган вазирлик, ундан Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги ажратилган);

•  Саноат ва қурилиш вазирлиги – Қанат Шарлапаев (Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигидан қайта ташкил этилган);

•  Транспорт вазирлиги – Марат Қорабоев (янги вазирлик);

•  Туризм ва спорт вазирлиги – Эрмек Маржикпаев (илгари бошқарма Маданият ва спорт ишлари вазирлиги деб аталган);

•  Маданият ва ахборот вазирлиги – Аида Балаева (янги бошқарма, Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигидан ўзгартирилди);

•  Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги – Нуржон Нуржигитов;

•  Молия вазирлиги – Ерулан Жамаубаев;

•  Ташқи ишлар вазирлиги – Мурат Нуртлеу.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг тўрт вилоятига янги ҳокимлар тайинланган:

  • 3 карра Осиё чемпиони, Сиднейдаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Асхат Шахаров Ақтўбе вилояти ҳокими этиб тайинланди, 2022 йилдан Қозоғистон Президенти маъмуриятида давлат инспектори лавозимида ишлаган;
  • собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Жамбил вилояти ҳокими бўлди;
  • Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Марат Ахметжанов Оқмола вилояти ҳокими этиб тайинланди;
  • Бунгача бош вазир аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғабит Сиздикбеков республика аҳамиятидаги Чимкент шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.

Энг кекса вазир Ерлан Нисанбоев. У 62 ёшда. Энг ёш вазир эса Марат Қорабоев – 36 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бир қатор вазирликлар раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси и Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг