Цзиньпин Байденга “олов билан ўйнашмаслик”ни маслаҳат берди

Олам

image

Бугун, 28 июль куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден Украина инқирози ва Тайвань масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевиденияси хабар берди.

“Икки давлат раҳбарлари Украина инқирози ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди. Си Цзиньпин Хитойнинг бу масалаларда принципиаль позициясини яна бир бор таъкидлади”, дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида Хитой раҳбари Тайвандаги ҳолатга ташқи кучларнинг аралашувини кескин қоралаган. 

“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнаган ўзини албатта ёқиб юборади”, дея Си Цзиньпиннинг сўзларини келтирди телевидения.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарларининг суҳбати самимий ва пухта ўтган, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.

Аввалроқ, Байден ва Си Цзиньпин ўртасидаги телефон суҳбати икки соатдан ортиқ давом этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Си Цзиньпин Байден

Баҳолаганлар

1157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг