Байден йил бошидан бери нақ бешинчи марта Цзиньпин билан қўнғироқлашди

Олам 5393
image

Бугун, 28 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида телефон суҳбат бўлиб ўтди. Уларнинг суҳбати икки соатдан кўпроқ давом этган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Байден Си Цзиньпин билан телефон суҳбатини якунлади, улар 2 соат 17 дақиқа суҳбатлашди”, дейилади хабарда.

Бу икки мамлакат етакчиларининг бешинчи ва март ойидан буён биринчи суҳбати ҳисобланади.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескинлик бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Дональд Трамп президентлиги даврида ҳам Вашингтон Пекинга, жумладан Уйғур ва Тайвань муаммолари юзасидан санксияцлар босимини кучайтирган.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг тез орадаТайванга бориши ҳақидаги режалари сабаб Хитой ва Қўшма Штатлар орасидаги кескинлик кучайди. Расмий Пекин бу ташрифни бекор қилишни талаб қилмоқда. 

Агар Нэнси Пелоси Тайванга борса, у 25 йил ичида Тайванга ташриф буюрган АҚШ Конгресси палатасининг биринчи спикери бўлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3.1
t
×