ЦСКА тарихий ғалабасининг 20 йиллигига UEFA амалдорларини таклиф қилмади

Спорт

image

ЦСКА раҳбарияти клубнинг UEFA кубогидаги ғалабасининг 20 йиллигига бағишланган гала-ўйинга UEFA мутасаддиларини таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда клуб бош директори Роман Бабаев маълум қилди.

“Аввало, майдондаги ўйинларда иштирок этган футболчиларни таклиф қиламиз. Расмийларга ҳурмат билан айтаман, бундай режамиз йўқ”, дейди Бабаев.

ЦСКА-2005 ва UEFA кубоги терма жамоаси ўртасидаги ўйин 18 май куни Москвада бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 18:30 да янграйди.

Бўлажак баҳсда “армиячилар” сафида Игор Акинфеев, Алексей ва Василий Березуцкий, Милош Красич, Ивица Олич ва бошқалар ўйнаши, Валерий Газзаев эса жамоани бошқариши малум бўлгди. Рақиб жамоа ЦСКА 2005 йилги UEFA кубогида ўйнаган клублар вакилларидан иборат бўлади: “Челси”, “Бенфика”, “Парма”, “Осер”, ПСЖ, “Партизан” ва “Порту”.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Роман Бабаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг