Тошкент вилоятида блогер тиғли буюмлар билан болаларни уриштирди (видео)
3-саҳифа
−
16 Июль 18314 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда “Чеченка” номи билан танилган блогер кичик ёшдаги болаларни ўзаро уриштираётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, блогерлик билан шуғулланувчи 1993 йилда туғилган A.Г. исмли аёл жорий йилнинг 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш вақтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини гўёки ҳазиллашиб уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган. Видеода болалар санчқи, чўмич сингари буюмлар билан бир-бирига ташлангани, аёл эса уларни уриштираётганини кўриш мумкин. Ҳатто болалардан бири бошини ушлаб ерга йиқилган.
Ушбу ҳолатни сенатор Жамила Бобоназарова қоралаб чиқди. Болалар омбудсманини “Чеченка”ни текширишга ва вазиятни назоратга олишга чақирди.
Ҳолат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни Ички ишлар вазирлигига тегишли сўров юборилган. 15 июль куни фуқаро Г.A. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.
“Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси