Царукян ва Оливейра ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади
Спорт
−
29 июл 744 1 дақиқа
UFC енгил вазн тоифасида рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга қайтади. Бу ҳақда журналист Манук Акопян маълум қилди.
Манбага кўра, реванш жанги жорий йилнинг 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда ўтказиладиган UFC 331 турнири доирасида ташкил этилади.
Царукян ва Оливейра илк бор 2024 йилнинг апрель ойида Лас-Вегасдаги UFC 300 турнирида тўқнаш келган. Ўшанда Арман Царукян ҳакамларнинг бўлинган қарори билан ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, 29 ёшли Арман Царукян профессионал фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 23 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. Унинг сўнгги жанги 2025 йилда Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши бўлиб, иккинчи раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонган.
36 ёшли Чарльз Оливейра эса UFC енгил вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. У фаолияти давомида 48 та жанг ўтказиб, 37 та ғалаба ва 11 та мағлубиятга эга. 2026 йил март ойида у америкалик Макс Холлоуэйни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган эди.
Live
Барчаси