Транспорт вазири баскетбол федерациясига раҳбар бўлди
Жамият
−
15 Июнь 2023
5150Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон баскетбол федерациясига раҳбар этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, ишдан озод этишларини сўраган. Делегатлар томонидан бу ариза қаноатлантирилган.
Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Рустамович Маҳкамовнинг номзоди таклиф этилган ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот учун, Илҳом Маҳкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири сифатида ишлаган. 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида фаолият юритяпти.
LiveБарчаси