Транспорт вазирига ҳам огоҳлантириш берилди
Жамият
−
18 Январь
7825Бугун, 18 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов огоҳлантирилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Унинг айтишича, мажлисда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам айнан шу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун огоҳлантирилган.
Шунингдек, Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилган.
Бундан ташқари, стратегик темирйўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилган. Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчиларимиз учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ айнан шу мажлисда Адлия вазири Акбар Тошқулов икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлигига раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилганди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь